Самарқанд тумани ҳокими Носир Мавлонов ички ишлар идоралари ходимларини касб байрами билан табриклади

25 октябрь – Ички ишлар идоралари ходимлари куни муносабати билан ташкил этилган тадбирда туман ҳокими бугунги кунда юртимизда ички ишлар тизими фаолияти самарадорлигини оширишга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлади.

- Бундай шарафли ва масъулиятли касб эгалари юртимиздаги тинчлик ва осойишталик барқарорлигининг, жамият тараққиёти ва халқимиз фаровонлигининг ишончли кафолатидир, - деди ҳоким. – Ана шу ишончни оқлаш йўлида ички ишлар идоралари ходимларининг машаққатли меҳнати ҳар доим қадрланган.

Тадбирда аҳоли тинчлиги ва барқарорликни таъминлаш,  жиноятчиликка қарши кураш ва унинг олдини олиш борасида кенг жамоатчилик билан ҳамкорликни йўлга қўйиш, тарғибот тадбирлари олиб бориш, диний экстремизм ва унинг турли кўринишларига қарши курашда самарали фаолият олиб борган ички ишлар идоралари ходимлари туман ҳокимлигининг фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM