Самарқанд тумани ҳокими тумандаги мева-сабзавот маҳсулотларини сақлаш, қайта ишлаш ва экспорт қилиниши билан танишди

Кейинги йилларда Республикамизда ишлаб чифқаришни кенгайтириш, мева-сабзавот маҳсулотларини сақлаш, қайта ишлаш ва экспорт қилишга қаратилган чора-тадбирлар ҳаётга кенг татбиқ этилмоқда. Хусусан, туманимизда ҳам бу борадаги ишлар жадал олиб борилаётир.
Туман ҳокими Носир Мавлонов айни жараёнларнинг бориши, маҳсулотларни сақлаш, қайта ишлаш ва экспорт қилишда қайси жиҳатларга алоҳида эътибор қаратиш кераклиги, пировардида иқтисодий ўсишни жадаллаштиришга хизмат қилишини ўрганди. Жумладан, акциядорлик жамияти “Samfruit” хорижий корхонасида бўлиб, мева-сабзавотларни кайта ишлаш ва консервалашнинг ўзига хос жиҳатлари билан танишди.
Мазкур корхонада 2018 йилда 90,4 тонна қуритилган пиёз ва 300,3 тонна бошқа турдаги сабзавот маҳсулотлари қайта ишланган. Жорий йилда бу кўрсаткичлар янада кўпайтирилиши режалаштирилган.
Шунингдек ҳоким “Рустамов Темур” фермер хўжалигида бўлиб, у ердаги 1400 тонна сиғимга эга музлаткич фаолияти билан танишди.
- Мева-сабзавотчиликни барқарор ривожлантиришда маҳсулот етиштиришнинг илғор технологияларини қўллаш, уларни сақлашнинг замонавий усулларини жорий қилиш озиқ-овқат танқислигини олдини олишга имкон яратади, - деди ҳоким. – Шу билан бирга туман иқтисодий салоҳиятининг ўсиши ҳамда аҳоли фаровонлигини таъмминлайди. Мева-сабзавотларни фақатгина нобуд бўлишини олдини олиш бўйича эмас, балки, экиладиган майдонларни кенгайиши ва олинадиган ҳосилнинг ортиб бориши ҳам бу соҳа мутахассислари олдига катта вазифаларни юклайди. Бунинг учун биринчи навбатда экиладиган навларнинг сифати ва уларга агротехник ишлов бериш жараёнларига қаратиладиган эътибор жуда муҳим.
“Рустамов Темур” фермер хўжалиги 2018 йилда 67,5 тонна буғдой, 65 тонна картошка, 125 тонна сабзи ва 295 тонна узум етиштириб, экспорт қилди. Ушбу маҳсулотларнинг умумий қиймати 1 миллиард 950 миллион сўмни ташкил қилди. Жорий йилнинг ўтган даврида эса 1 миллиард 926 миллион сўмлик маҳсулот экспорт қилинишага эришилди.
Ўрганишлар жараёнида туманнинг ичтисодий салоҳияти ўсиши учун қилиниши зарур бўлган вазифалар режаси ишлаб чиқилди.

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM