8 нафар боланинг суннат тўйи ўтказиб берилди

Тумандаги “Рустам” маҳалласида бир вақтнинг ўзида минг кишига сервис хизмати кўрсатиш қувватига эга мажмуамнинг очилиш маросими бўлиб ўтди.
 

Тадбирда туман ҳокими Н.Мавлонов оммавий тадбирларни ўтказиш, туманнинг туризм салоҳиятини ошириш ва меҳмонлар оқимини кўпайтириш, уларга жаҳон андазалари талабига жавоб берадиган сервис хизматини кўрсатишда ана шундай иншоотларни янада кўпайтириш лозимлигини таъкидлади. Мазкур мажмуанинг очилиши натижасида 30 га яқин янги иш ўрни яратилди. Бу эса яна шунча оиланинг рўзғори бут бўлишини таъминлайди.

Тадбир доирасида туман ҳокимлиги ташаббуси билан 8 нафар меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларининг суннат тўйи ҳам ўтказилди.

Унда маҳалла фаоллари, меҳнат фахрийлари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Президентимиз раҳнамолигида халқ билан мулоқот қилишнинг ўзига хос тизими йўлга қўйилгани фуқаролар муаммоларини ўрганиш ва жойида ҳал этиш, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш, жамиятда ўзаро меҳр-оқибат, ҳамжиҳатлик ва хайр-саховат муҳитини янада мустаҳкамлашга хизмат қилаётгани хусусида сўз юритилди.

Тўй болаларга туман ҳокимлиги, ҳомийларнинг эсдалик совғалари тантанали равишда топширилди.

Туман ҳокими болажонларни тўйлари билан муборакбод этиб, келгусида халқимиз, Ватанимизга хизмат қиладиган етук инсон сифатида камол топишига тилак билдирди.

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM