14 январь куни халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгашининг биринчи сессияси бўлиб ўтади

Самарқанд туман ҳокими "Халқ депутатлари Самарқанд тумани кенгашининг биринчи сессиясини чақириш тўғрисида" қарорига асосан, халқ депутатлари Самарқанд тумани Кенгашининг биринчи сессиясини 2020 йил 14 январь куни соат 14:00 да туман ҳокимлигида чақириш белгиланди.

Сессия кун тартибига қуйидаги масалалар киритилди:

- 2019 йил 22 декабрда ўтказилган халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари сайлови якунлари бўйича туман сайлов комиссияси раисининг ахбороти;

- халқ депутатлари туман Кенгашининг регламенти ва доимий комиссиялар тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида;

- халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгашига сиёсий партиялардан сайланган депутатларнинг партия гуруҳларини рўйхатга олиш тўғрисида;

- халқ депутатлари туман Кенгашининг доимий комиссияларини тузиш тўғрисида;

- ташкилий масала;

- халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлари қўшма мажлиси маслаҳат Кенгаши аъзолигига номзодни тавсия этиш ҳақида.

Сессияга депутатлар, туман ҳокимининг ўринбосарлари, туман ҳокимлиги гуруҳ раҳбарлари, туман ташкилотлари раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари таклиф этилади

2015-2020 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM