Рақамли иқтисодиётни ривожлантириш учун ваколатли орган қайси?

Президент ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги рақамли иқтисодиётни жорий этиш ва ривожлантириш соҳасида ваколатли орган ҳисобланади (https://www.lex.uz/docs/3806053).

“Блокчейн” технологиялари жорий этиладиган аниқ фаолият соҳалари мазкур агентлик томонидан белгиланади.

Шунингдек, рақамли иқтисодиётни ривожлантиришни ва “блокчейн” технологияларини жорий этишни назарда тутадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари мазкур агентликда мажбурий тартибда экспертизадан ўтказилиши лозим.

Эслатиб ўтамиз, блокчейн — барча маълумотлар кетма-кет қайд қилинадиган ва блоклар бўйича жойлаштириладиган тақсимланган маълумотлар реестри, бунда ҳар бир янги блок олдинги блокка криптографик имзо орқали боғланади.

Ҳуқуқий ахборот

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM