“Газета-маърифат тарғиботчиси”

Юртимизда оммавий ахборот воситаларини ривожлантириш бўйича кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Мазкур ислоҳотларга ҳамоҳанг тарзда халқимиз келажаги учун бажарилаётган муҳим ишларни кенг ёритиш, миллатлараро дўстлик ва диний бағрикенглик ғоялари тарғиботида “Овози Самарқанд” газетаси муносиб ҳисса қўшиб келмоқда.

Жорий йилнинг январ ойида мазкур газетанинг 30 йиллиги кенг нишонланди. Шу муносабат билан туманданги 12-сон болалар мусиқа ва санъат мактабида “Газета-маърифат тарғиботчиси” шиори остида муштарийлар билан учрашув ташкил этилди.

Тадбирда туман ҳокими Н.Мавлонов 30 йил давомида мустақиллик ғоялари ва ислоҳотлар самарасини ёритишда таҳририят ходимлари катта тажриба тўплаганини эътироф этди. Вилоятда барча соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёни, миллатлараро дўстлик ва тотувлик тарғиботига қўшаётган ҳиссаси учун “Овози Самарқанд” газетаси матбуот йўналишида “Олтин қалам” XIII Миллий мукофоти учун ўтказилган танловда фахрли учинчи ўринни эгаллагани бежиз эмаслигини таъкидлади.

Тадбир давомида туман ҳокимлигининг эсдалик совғалари топширилди. Иштирокчилар ўртасида шерхонлик ҳам ўтказилди.

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM