"Ҳазрат Навоийни эслаб..."

 Тумандаги “Ёш китобхон маскани”да буюк мутафаккир, ғазал мулкининг султони Алишер Навоийнинг 579 йиллиги муносабати билан маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

 Республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси ҳамда Ўзбекистон “Ёшлар иттифоқи” туман кенгаши ҳамкорлигида ўтказилган тадбирда сўзга чиққанлар юртимизда ёш авлодни улуғ аждодларимизнинг ўлмас меъроси, миллий ва умуминсоний қадриятлар асосида тарбиялашга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлади. Уларнинг бу борадаги билимини бойитиш буюк аждодларимиздан қолган ноёб маънавий меъросларни асраш, келажак авлодга етаказиш, хусусан, Алишер Навоий меъросини чуқур ўрганиш, асарларида улуғланган ғоялар мазмунини халқимиз, айниқса, ёшлар онгига сингдиришда улкан ишлар амалга оширилаётгани қайд этилди.

 Тадбирда 12-умумтаълим мактаби ўқувчилари томонидан тайёрланган бадиий саҳна кўринишлари иштирокчиларда катта таассурот қолдирди.

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM