Ҳокимлар малака оширди

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 январдаги фармойишига асосан,маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарларининг малакасини ошириш белгиланганди. Бундан кўзланган мақсад юқори лавозимдаги кадрларнинг касбий билим-савиясини ошириш, давлат бошқаруви, сиёсий, ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий, маънавий-маърифий дунёқарашини кенгайтиришдан иборат. 
 Шунингдек, иқтисодиётни таркибий ўзгартириш ва диверсификация қилиш, давлат органлари фаолияти самарадорлигини янги босқичга кўтариш борасидаги устувор вазифаларни бажаришда ҳоким ва ҳоким ўринбосарларининг шахсий маъсулиятини ошириш ҳам кўзда тутилган.
 Шунга кўра, Президент ҳузуридаги давлат бошқаруви академиясида вилотимиздаги барча туман(шаҳар) ҳокимлари, вилоят ҳокимининг ўринбосарлари ўн кунлик малака оширишди. Улар орасида Самарқанд тумани ҳокими Мавлонов Носир Мамарасулович ҳам бор. 
 Тест синовларидан муваффаққиятли ўтган раҳбарларга Ўзбекистон Президентининг давлат хизмати ва давлат ҳокимияти органлари билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Қ.Қуранбаев томонидан сертификатлар топширилди.

2015-2020 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM