Муҳтож оилаларга моддий ёрдам кўрсатилади

Туман ҳокими Оҳалик ва Юқори Оҳалик маҳаллаларида бўлиб, аҳолининг ҳаёт тарзи билан танишди.

Оҳалик ва Юқори Оҳалик маҳалласи туманнинг чекка ҳудудларидан бири саналади. Туман ҳокими карантин даврида одамларни озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш, баҳорнинг ёмғирли кунларида юзага келаётган муаммоларни ўрганиб, уларни бартараф этиш чораларини кўрди.

Хусасан, Юқори Оҳалик маҳалласида яшовчи Хурсаной Соҳибованинг уйини том қисми кучли ёмғир оқибатида талофат кўргани аниқланди. Ҳоким керакли қурилиш материаллари билан таъминлашини таъкидлади. Шунингдек, Оҳалик маҳалласидаги Дамира Суярованинг оиласи дори-дармон билан таъминланиши ҳамда жамоат ишларига жалб этилиши қайд қилинди. Маҳалладаги озоқ-овқат дўконларида етарли маҳсулотлар мавдужлиги, уларнинг нарх-навоси назорат қилинди.

Албатта, ҳоким томорқа ер участкаларидан фойдаланиш даражасини ҳам кўздан кечирди. Томорқадан унумли фойдаланиш борасида тавсиялар берилди.

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM