Давлат ветеринария хизмати назорати остидаги товарларни олиб киришга тегишли реестрга киритилган шахсларга рухсат берилади

“Давлат ветеринария хизмати назорати остидаги товарлар хавфсизлигини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида” Ҳукумат қарори (277-сон, 11.05.2020 й.) қабул қилинди. 

 Қарорга мувофиқ, 2021 йил 1 январдан бошлаб:

 Ўзбекистон ҳудудига давлат ветеринария хизмати назорати остидаги товарларни олиб киришга уларни ишлаб чиқарадиган, қайта ишлайдиган ва сақлайдиган экспорт қилувчи ташкилотлар ва шахслар реестрига киритилган экспорт қилувчи ташкилотлар ва шахсларга рухсат берилади;

 давлат ветеринария хизмати назорати остидаги товарларни олиб киришга ветеринария рухсатномаси учун базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари (223 минг сўм) миқдорида йиғим ундирилади.

Ушбу тартиб фавқулодда вазиятларда, халқаро кўргазмаларда қатнашишда, лаборатория таҳлиллари учун намуналарда, шунингдек, дипломатик корпус, ўқув муассасалари, илмий ва давлат мақсадлари учун олиб келинадиган давлат ветеринария хизмати назорати остидаги товарларга нисбатан татбиқ этилмайди.

ҳуқуқий ахборот

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM