Самарқанд тумани “Пулимуғоб” маҳалласида яшовчи фуқаро нега ярим тунда профилактика инспекторини уйига бориб ҳақоратлади?

Жорий йил 2 май куни Э.Ш тунги соат 23:00 да спиртли ичимли истеъмол қилиб Самарқанд туман “Чумчуқли” маҳалласида яшовчи профилактика инспектори хонадонига боради. Ўзининг нима иш қилаётганини англамаган “зўровон” хонадон дарвозасини таққиллати, хонадон эгаси ва маҳалла аҳлини безовта қилади.

ИИБ ходими фуқаронинг бундай хатти-ҳаракати жамоатчилик ҳаловатини бузаётганини, боз устига карантин қоидаларини бузиб ниқобсиз юрганини таъкидлайди. Аммо уни тинчлантириш, карантин қоидаларини бузмасликка чақиришига қарамасдан  ИИБ ходимини ҳақорат қила бошлайди. Шундан сўнг ИИБ ходимлари келиб унга нисбатан тегишли тартибда маъмурий баённома расмийлаштиради.

Қонун ҳамма учун баробар. Самарқанд туман маъмурий суди ҳуқуқбузар Э.Шни Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 54-моддаси 1-қисми ва 183-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик ҳаракатларини содир қилган деб топади.

Унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 54-моддаси 1-қисмига асосан, базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 (беш) баравари, яъни 1.115.000 (бир миллион бир юз ўн беш минг) сўм миқдорида жарима жазоси, 15 (ўн беш) сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланади.

Зафар КАРИМОВ,

Самарқанд туман маъмурий суди раиси.

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM