Қўштамғалида замонавий маҳалла маркази қурилди

Маҳаллалар жамиятда тинчлик-тотувлик, ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатлик муҳитини мустаҳкамлаш, миллий урф-одат ва қадриятларни асраб-авайлаш, оилалар жипслигини таъминлаш, соғлом ва баркамол авлодни тарбиялаш, аҳолининг кундалик муаммоларини ҳал этишда халқимизга энг яқин ижтимоий тузилма ҳисобланади.

Шу боисдан юртимизда маҳалла ободлиги, маҳалла биноларини намунавий лойиҳалар ва уларга қўйилган талаблар асосида қуриш, уларни зарур мебель, компьютер жихозлари билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Бугун туманнинг Қўштамғали маҳалласи биноси ана шундай талабларга мос равишда қуриб, фойдаланишга топширилди. Очилиш маросимида туман ҳокими, сектор раҳбарлари ва соҳага алоқадор идоралар вакиллари иштирок этди.

Фуқаролар йиғини айни пайтга қадар эски бинода фаолият юритиб келаётган эди. Янги бинода нафақат ходимлар, балки бу ерга келадиган ҳар битта фуқаро учун барча қулайлик яратилди. Барча хоналар замонавий мебель жиҳозлари билан таъминланган.

Тадбирда бундай маҳаллаларнинг очилиши бардавом бўлиши таъкидланди.

2015-2021 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM