Янгиликлар

Samarqanddagi OTMlariga o‘qishga qabul qilish uchun test sinovlari Samarqand tumanida ham o‘tkazilishi ma’lum qilindi

2021/2022 o‘quv yilida Samarqand viloyati oliy ta’lim muassasalariga o‘qishga qabul qilish uchun test sinovlari Samarqand tumanida o‘tkazilishi belgilangan hudud va stadion.
       

4-HUDUD: Samarqand tumanidagi BO‘SM futbol maydoni
Manzili: Samarqand tumani Rustam MFY, Rustam qishlog‘i
Geolakasiya: https://goo.gl/maps/XWam7PXo5YrgCPtk8

Ўқувчи қизлар бандлиги таъминланмоқда

Cамарқанд туман прокурори в.б. Х.Мардиев туманнинг "Даштиобод" маҳалласида яшовчи тоғасининг қарамоғида бўлган 2004 йилда туғилган Эргашева Заршоданинг хонадонида бўлди. Тикувчилик соҳасига қизиқишини инобатга олиб, тикув машинаси  билан таъминланди.

Мурожаат ижобий ечим топди

Самарқанд тумани "Қумзор" МФЙ  фуқароси Турсунов Фарход Ўзбекистон Республикаси  Президентининг виртуал қабулхонаси орқали фарзандига компютер жамланмаси олиб беришда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилган эди,  туман ҳокимлиги  томонидан  ушбу оиланинг шароитини ўрганиб чиқилиб,  Фарход Турсуновнинг фарзандларига  компютер жамланмаси топширилди.

Президент Шавкат Мирзиёев бугунги видеоселектор йиғилишини бошлар экан, шундай деди:

"Бугун ота-онасидан ажраган, меҳрга муҳтож болаларни қўллаб-қувватлашга қаратилган устувор вазифаларни белгилаб олишимиз зарур.
Албатта, ҳар бир гўдак бу ёруғ дунёга келар экан, унга ҳамма ота-онаси бағрида яйраб ўссин, бахтли-саодатли бўлсин, деб тилак билдиради.
Лекин, тақдир тақозоси билан уларнинг айримлари ота-она меҳридан бенасиб қолади. Бундай ҳолатда бу норасида болаларнинг асло айби йўқ эканини барчамиз яхши тушунамиз, албатта.
Лекин, бир ўзимизга савол берайлик, ушбу меҳрга муҳтож болалар ғамхўрликни тўлиқ ҳис қилаяптими? Афсуски, йўқ.

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM