Янгиликлар

“Очиқ мулоқот”да ёшларни нима қизиқтирди?

Самарқанд тумани аҳолисининг қарийб 58 фоизини 30 ёшгача бўлган ёшлар ташкил этади. Бутун мамлакатда бўлгани каби туманда ҳам ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларни ўз иқтидор ва салоҳиятларини юзага чиқариши учун кенг имкониятлар яратиб берилмоқда. 

Жавлон Санаев: Ҳар бир мактабгача таълим ташкилотида болалар учун чўмилиш ҳавзаси бўлиши керак

Шу кунларда мактабгача таълим муассасаларида тарбияланаётган болажонларга барча шароитларни яратиб бериш, айниқса ёзнинг иссиқ кунларини мароқли ўтказишлари учун чўмилиш ҳавзаси, ёзги шийпонларни тайёр ҳолга келтиришга катта эътибор қаратилган. Бу эса сектор раҳбарларининг доимий назоратида.

“Alpomish va Barchinoy” xalqaro turniri o‘tkaziladi

“Kamondan otish sport turini yanada rivojlantirish va ommalashtirish chora-tadbirlari to‘g‘risida”gi Prezident qarori (PQ–5149-son, 17.06.2021 y.) qabul qilindi.

 Qarorga ko‘ra:

 har bir bolalar-o‘smirlar sport maktabida (kelgusida yangi tashkil qilinadigan maktablarda ham) kamondan otish seksiya va bo‘limlari tashkil etiladi;

 har bir olimpiya zaxiralari kollejida (kelgusida yangi tashkil qilinadigan kollejlarda ham) kamondan otish bo‘limlari ochiladi;

Жиноятга жазо муқаррар

Қилмиш-қидирмиш, деб бежизга айтишмайди. Ҳар бир қилган жиноятнинг албатта, жазоси бор.

Жорий йилнинг 15 июнь куни Самарқанд тумани ИИБга фуқаро Жамолиддин Пўлатов дан ариза келиб тушади. Аризада 2021 йил 15 июнь куни соат тахминан 10:00 ларда ўзига тегишли бўлган “Кобалть” русмли автомашинани “Мирзо Улуғбек” маҳалласидаги автомашиналар ювиш шохобчасидан олиб қочганини маълум қилинади. Шундан сўнг туман ИИБ томонидан тезкор қидирув ишлари олиб борилиб, автомашина фуқаро Ш.А томонидан олиб қочганлиги аниқланади. Оқибатда фуқарога нисбатан жиноят иши қўзғатилади.

Фермерларнинг муаммоси ҳал бўлди

Бугун Самарқанд туманидаги фермер хўжаликлари раҳбарлари томонидан "Меҳробод" ММТП ҳудудида қишлоқ хўжалиги экинларини суғориш муаммо бўлаётгани хусусида хабар берган эдик. Масаланинг ечими юзасидан учрашув ҳам ўтказилган эди.

Шундан сўнг раҳбарларнинг кўрсатмаси билан фермер хўжаликларига Янги Ургут каналидан сув берилиши таъминланиб, муаммо бартараф этилди.

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM