Фермерларнинг муаммоси ҳал бўлди
17.06.2021 - 20:20Бугун Самарқанд туманидаги фермер хўжаликлари раҳбарлари томонидан "Меҳробод" ММТП ҳудудида қишлоқ хўжалиги экинларини суғориш муаммо бўлаётгани хусусида хабар берган эдик. Масаланинг ечими юзасидан учрашув ҳам ўтказилган эди.
Шундан сўнг раҳбарларнинг кўрсатмаси билан фермер хўжаликларига Янги Ургут каналидан сув берилиши таъминланиб, муаммо бартараф этилди.