Янгиликлар

3 май - Жаҳон матбуоти эркинлиги куни

Инсоният дунёқарашининг кенгайишида оммавий ахборот воситалари, хусусан, матбуотнинг ўрни беқиёс. Матбуот тарихига эътибор қаратадиган бўлсак, у орқали инсонлар дунё янгиликларини билиб туришган.

Турли даврларда матбуотдан кейин ОАВнинг радио, телевидение каби турлари, айниқса, интернет пайдо бўлгач, инсоният онги ва дунёқараши тубдан ўзгарди. Улардан тўғри фойдаланиш ва ахборотларни таҳлил қилиш эса кишидан мустақил фикр, билим ва тафаккурни талаб этди.

Мансабдорлар минадиган хизмат машиналари нархининг энг юқори миқдори эълон қилинди

2021 йил 29 апрелда “Давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларида хизмат автотранспортларидан фойдаланиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Вазирлар Маҳкамасининг қарори қабул қилинди.

Унга кўра, давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларида хизмат авторанспорт воситаларини бириктириш меъёрлари тасдиқланди. Жумладан:

10 минг қадам юрган фуқароларга пул тўловлари тўланади

Ҳукумат қарори (253-сон, 28.04.2021 й.) билан “Соғлом турмуш тарзи” платформаси фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди

Низомга мувофиқ, Ўзбекистон ҳудудида бир сутка давомида ўн минг ва ундан ортиқ қадам юрган 18 ва ундан юқори ёшдаги Ўзбекистон фуқароларининг платформадаги электрон ҳамёнига 3 минг сўмдан ўтказилади.

Самарқанддаги бозорда тарвузлар йўқ қилинаётгани акс этган видео тарқалди, расмийлар ҳолатга изоҳ берди

Ижтимоий тармоқларда бозор ҳудудида оқ халат кийган ходимлар томонидан қутилардаги кўплаб тарвузлар кесиб йўқ қилинаётгани акс этган видеотасвир тарқалди. Мазкур тасвирлар «Самарқанд бозорида Эрон тарвузини сотишга қўйишмаяпти» деган изоҳ билан тарқатилган.

Транспортда тўхташ қоидаларини бузганлик учун жарима миқдори камайтирилди

"Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимча киритиш тўғрисида"ги Қонун (ЎРҚ–688-сон, 29.04.2021 й.) Президент томонидан имзоланди

 Ҳаво кодексига киритилган ўзгартиришларга кўра, ҳаво кемаларининг аҳоли манзилгоҳлари устидаги парвози ердаги одамларнинг ҳаёти ҳамда соғлиғига ва (ёки) уларнинг мол-мулкига хавф солмаган ҳолда белгиланган йўналишлар ва учиш баландликларида амалга оширилади.

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM