Икки километр йўл асфальт бўлди
03.05.2021 - 13:39Самарқанд тумани 4-сектор ҳудудида жойлашган "Гулобод" ҳамда "Даштиобод" маҳаллаларининг 2 км масофадаги йўлларига асфалът ётқизилди.
Самарқанд туман ҳокимлиги
Расмий веб-сайти
Самарқанд тумани 4-сектор ҳудудида жойлашган "Гулобод" ҳамда "Даштиобод" маҳаллаларининг 2 км масофадаги йўлларига асфалът ётқизилди.
Инсоният дунёқарашининг кенгайишида оммавий ахборот воситалари, хусусан, матбуотнинг ўрни беқиёс. Матбуот тарихига эътибор қаратадиган бўлсак, у орқали инсонлар дунё янгиликларини билиб туришган.
Турли даврларда матбуотдан кейин ОАВнинг радио, телевидение каби турлари, айниқса, интернет пайдо бўлгач, инсоният онги ва дунёқараши тубдан ўзгарди. Улардан тўғри фойдаланиш ва ахборотларни таҳлил қилиш эса кишидан мустақил фикр, билим ва тафаккурни талаб этди.
2021 йил 29 апрелда “Давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларида хизмат автотранспортларидан фойдаланиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Вазирлар Маҳкамасининг қарори қабул қилинди.
Унга кўра, давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларида хизмат авторанспорт воситаларини бириктириш меъёрлари тасдиқланди. Жумладан:
Ҳукумат қарори (253-сон, 28.04.2021 й.) билан “Соғлом турмуш тарзи” платформаси фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди
Низомга мувофиқ, Ўзбекистон ҳудудида бир сутка давомида ўн минг ва ундан ортиқ қадам юрган 18 ва ундан юқори ёшдаги Ўзбекистон фуқароларининг платформадаги электрон ҳамёнига 3 минг сўмдан ўтказилади.
Ижтимоий тармоқларда бозор ҳудудида оқ халат кийган ходимлар томонидан қутилардаги кўплаб тарвузлар кесиб йўқ қилинаётгани акс этган видеотасвир тарқалди. Мазкур тасвирлар «Самарқанд бозорида Эрон тарвузини сотишга қўйишмаяпти» деган изоҳ билан тарқатилган.
Самарқанд тумани Гулобод маҳалласида Тойлоқ туманлараро иқтисодий суди ҳамда туман адлия бўлими ҳамкорлигида давра суҳбати ташкил этилди.