Янгиликлар

Мамлакатимиздаги ягона туризм қишлоғига келишни истовчилар йўқми?

Албатта бор. Конигил туризм қишлоғи нафақат чет эллик, балки маҳаллий сайёҳлар учун ҳам ғоят фойдали, қизиқарли, этник маданиятимиз ҳақида қатор кўргазмали воситалар билан таништирувчи, баҳаво маскан. Аммо у барча туристик йўналишларда ҳам мавжуд эмас.

Вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғи Самарқанд туманида сайёр қабул ўтказди

Самарқанд тумани 1-сектор штабида вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғи А.Инагамовнинг  “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ҳамда “Ёшлар дафтари” рўйхатига олинган фуқаролар учун сайёр қабули ўтказилди. Қабулда туман ҳокими Н.Мавлонов ва сектор раҳбарлари, туман мутасаддилари иштирок этди.
Қабул давомида асосий эътибор мурожаат билан келган фуқароларнинг муаммоларини жойида ҳал этиш, масъул раҳбарларни муаммонинг ечими билан шахсан шуғулланиш бўйича бириктиришга қаратилди.

Самарқанд туманида 24 та оила уйли бўлди

"Паррандачилик" маҳалласида шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда туман ҳокимлиги ва кенг жамоатчилик вакиллари қатнашди.
Туманда эҳтиёжманд оилалар ва жисмоний имконияти чекланган инсонларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларга муносиб шароит яратиш борасидаги ишлар хусусида сўз юритилди.
Шундан сўнг 24 та хонадонга эга бўлган кўп қаватли уйнинг калити ўз эгаларига топширилди. Тадбир доирасида туман ҳокими ўринбосарлари янги хонадонга эга бўлган фуқароларнинг шароити билан танишди.

Чумчуқлида ҳам янги мактаб биноси қад кўтарди

Ушбу маҳалладаги 24-умумтаълим мактабига 2 миллард 480 миллион сўм сарфланиб, барча қулайликларга эга, замон талабларига жавоб берадиган 340 ўринли қўшимча бино ўз фаолиятини бошлади.
“Фаровон Файз Бинокор” МЧЖ пудратчи ташкилоти томонидан қуриб битказилган мактаб биносининг очилиш маросимида сектор раҳбарлари, маҳалла фаоллари қатнашди.

Хаймари боло маҳалласидаги боғчага қарийб 4 миллиард сўм маблағ сарфланди

Бугун шу маҳалладаги 10-давлат мактабгача таълим ташкилотининг ҳам очилиш маросими бўлиб ўтди.
2 қават қилиб қуриб битказилган боғчада 180 нафар болажон таълим-тарбия олиши учун барча имкониятлар яратилди. Унинг қурилиши учун инвестиция дастури асосида 3 миллиард 943 миллион сўм сарфланди. Боғча ётоқхона мебеллари, тиббиёт ва ошхона жиҳозлари билан тўлиқ таъминланди.
Бундан ташқари мактабгача таълим ташкилотида тарбияланувчилар учун инглиз, рус тиллари ҳамда касбга қизиқтириш ҳоналари мавжуд.

Ҳомийлар томонидан янги маҳалла биноси қуриб берилди

Қозиқўрғонликлар Маҳалла тизими ходимлари кунини қўшалоқ байрам сифатида нишонлади. Боиси ҳомийлар ҳамда маҳалла фаолларининг маблағлари ҳисобидан янги маҳалла биноси қуриб берилди. Маҳалла тизими ходимлари куни муносабати билан ташкил этилган тадбирда туман раҳбарлари, маҳалла раислари ва кекса авлод вакиллари қатнашди.

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM