Янгиликлар

Инвестиция лойиҳаларининг ижроси кўриб чиқилди

Давлат раҳбари ҳузурида хорижий мамлакатлар билан эришилган келишувлар ижроси, янги инвестициявий ва ижтимоий-иқтисодий лойиҳалар муҳокама қилинди.

БАА билан ҳамкорликдаги инвестиция лойиҳаларининг ижроси кўриб чиқилди.

Туманда 9 ой давомида 52 километр йўл таъмирланди

Бугун тумандаги аксарият кўчалар қатор йиллар мобайнида аҳолининг давомий муаммоси бўлиб келган.
Мазкур муаммоларни бартараф этиш, аҳолига қулай шароит яратиш мақсадида Самарқанд туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан жорий йилнинг ўтган даврида 52 километр масофадаги 50 га яқин марказий ва ички кўчалар таъмирланди. Бу ишларга 9 миллиард 14 миллион сўм маблағ сарфланди.

Давлат хизматига қабул очиқ мустақил танлов асосида амалга оширилади

Ўзбекистон Республикасида кадрлар сиёсати ва давлат хизмати тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Президент Фармони қабул қилинди. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар берди.

Президент Шавкат Мирзиёев аҳолини узлуксиз иссиқ сув ва иссиқлик қуввати билан таъминлаш бўйича йиғилиш ўтказди

Сифатли иссиқлик таъминотини йўлга қўйиш учун тармоқ корхоналарини модернизация қилиш, хориж тажрибаси асосида энергия тежамкор ҳамда кўп мақсадли технологияларни кенг қўллаш зарурлиги таъкидланди.

Бу ҳақда president.uz хабар берди.12 та шаҳардаги марказлашган иссиқлик таъминотини “ёпиқ тизим”га ўтказиш, Тошкент шаҳрида тармоқда давлат-хусусий шерикликни йўлга қўйиш бўйича топшириқлар берилди.

Чорва ҳайвонларини суғурта қилиш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори (830-сон, 30.09.2019 й.) билан Аҳоли хонадонларида ва чорвачилик йўналишида фаолият кўрсатадиган хўжалик юритувчи субъектларда парвариш қилинаётган чорва ҳайвонларини суғурта қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Низомга мувофиқ, чорва ҳайвонларини суғурталаш учун суғурта қилдирувчи нинг оғзаки ёки ёзма мурожаати бўйича ихтиёрий равишда суғурталовчи билан шартнома тузилади, дея хабар қилди ҳуқуқий ахборот.

Суғурта қилдирувчи суғурта мукофоти тўлайди ва унга суғурта полиси берилади.

Сайлов ҳақида нималарни биласиз?

Сайлов кунига қадар ёки сайлов куни 18 ёшга тўлган, рўйхат тузилаётган пайтда мазкур сайлов участкаси ҳудудида доимий ёки вақтинча истиқомат қилаётган фуқароларнинг фамилиялари сайловчилар рўйхатига киритилади.

Ҳар бир сайловчи фақат битта сайловчилар рўйхатига киритилиши мумкин.

Сайловчилар рўйхатига ҳар бир сайловчининг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган санаси ва яшаш жойи манзили киритилади, дея хабар қилди Ҳуқуқий ахборот.

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM