Навбатдаги сайёр қабул
04.03.2019 - 15:27Туман ҳокими Шухрат Джамалов навбатдаги аҳолини сайёр қабулини ўзига тегишли бўлган, 1-сектор ҳудудига қарашли Кўсаҳо маҳалласида ўтказди. Унда 20 га яқин фуқароларнинг мурожаатлари тингланиб, аксарият қисми жойида ҳал этишга эришилди. Ички йўлларни таъмирлаш, фойдаланиш муддатини ўтаб бўлган электр столбаларни алмаштириш каби муаммоларни ҳал этиш учун мутасадди ташкилотларга топшириқлар берилди.