Ҳомийлар ва маҳалла фаоллари кўмагида мактаб капитал таъмирланди
28.12.2018 - 15:31Самарқанд туманининг тоғли худудида жойлашган 32-сонли умум таълим мактаби 2 ой ичида ҳомийлар ва маҳалла фаоллари кўмагида капитал таъмирланиб, Янги йил байрами арафасида фойдаланишга топширилди. Очилиш маросимида туман ҳокими Ш.Джамалов, халқ таълими бўлими ҳодимлари ҳамда маҳалла фаоллари иштирок этишди. Реконструкция қилинган мактаб биносида ўқувчиларнинг таълим олиши учун барча шароит яратилди. Мактаб кутубхонаси фонди зарур дарслик ва адабиётлар билан бойитилди.