Фермер хўжаликлари раҳбарларининг арзи эшитилди
17.06.2021 - 11:43Вилоят ҳокимлигида ташкил этилган учрашувда вилоят прокурори Равшан Машарипов, Самарқанд тумани ҳокими Носир Мавлонов ҳамда тумандаги фермер хўжаликлари раҳбарлари қатнашди.
Унда Самарқанд тумани "Меҳробод" ММТП ҳудудида қишлоқ хўжалиги экинларини суғориш учун сув етишмаётганлиги кенг муҳокама этилди. Бундан норози бўлиб келган фермер хўжаликлари раҳбарларига ҳудудда сув танқислигини бартараф этиш юзасидан олиб борилаётган ишлар тўғрисида маълумот берилди. Шунингдек, мавжуд камчиликларни ўз вақтида ҳал қилиш тўғрисида масъул ташкилотларга тегишли топшириқлар берилди.