Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг ўринбосари Шерзод Асадов Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори, элчи Жон МакГрегор билан учрашув ўтказди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг ўринбосари Шерзод Асадов Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори, элчи Жон МакГрегор билан учрашув ўтказди. (https://t.me/Press_Secretary_Uz/45

Мамлакатимиздаги дипломатик миссияси тугаётгани муносабати билан Жон МакГрегорга Президент Шавкат Мирзиёевнинг миннатдорлик мактуби ўқиб эшиттирилди. Элчи юксак эътибори учун давлатимиз раҳбарига ташаккур изҳор этди. 

Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига пул мукофоти белгиланди  

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонига мувофиқ,  Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларига 12 000 000 сўм миқдорида бир марталик пул мукофоти белгиланди.

Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Молия вазирлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари 
ва ногиронларига ушбу пул мукофотининг тантанали топширилишини таъминлайди.

Кичик саноат зоналарида тадбиркорлар учун зарур имтиёзлар яратилган

Ҳурматли тадбиркорлар ва ишбилармонлар!

Сизда инвестицион бизнес-лойиҳалар мавжудми? Унда кичик саноат зона (КСЗ)ларига келинг, бу ер лойиҳа ва бизнесингизни амалга ошириш учун энг қулай жой ҳисобланади.

Самарқанд туманида яна битта мактаб ўқитувчилари орасида касаллик аниқланди

Самарқанд туманидаги 52-умумтаълим мактабининг ўқитувчилари орасида коронавирус инфекциясини юқтириш ҳолатлари аниқланганлиги сабабли 14 кунга ўқув жараёни масофавий шаклга ўтди.

Маълумот учун: бугунги кунга қадар 8, 16 ва 20-умумтаълим мактаблари ўқитувчилари орасида касаллик юқтириш ҳолати аниқланган эди ва бу мактабларда ҳам ўқиш онлайн тартибда олиб борилаётганди.

Самарқанд туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Маҳаллабай ишлаш – сектор раҳбарининг кун тартибидаги асосий масала

Бугунги кунда мамлакатимизда халқ билан мулоқот қилишнинг ўзига хос тизими – “маҳаллабай” асосида ишни ташкил этиш, шу орқали аҳолини қийнаб келаётган кўплаб муаммоларни ҳал этишга катта эътибор қаратилмоқда.  Бу масалалар ҳар бир сектор раҳбарларининг кун тартибидаги асосий масалалардан бирига айланган.

Шу боис Самарқанд тумани ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари А.Тошев Миришкор маҳалласида бўлиб, уйма-уй юриш орқали аҳоли муаммоларини ўрганди. Аниқланган муаммоларни ҳал этиш чораларини кўрди.

Томорқадан самарали фойдаланиш борасида тажриба алмашилди

Самарқанд туманида Фарғона вилоятидан келган бир гуруҳ тажрибали томорқачилар иштирокида аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш, бу борадаги “Намунали томорқачи”нинг илғор тажрибаларини аҳоли ўртасида оммалаштиришга қаратилган амалий семинар ташкил этилди.

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM