Самарқанд туманида қанча майдонга сабзавот экинлари экилган?
27.04.2021 - 17:30Самарқанд туманида 2021 йил ҳосили учун фермер ва қишлоқ хўжалиги корхоналарининг асосий майдонларга сабзавот, полиз ва картошка экинларини экилиши режалаштирилган.
Самарқанд туман ҳокимлиги
Расмий веб-сайти
Самарқанд туманида 2021 йил ҳосили учун фермер ва қишлоқ хўжалиги корхоналарининг асосий майдонларга сабзавот, полиз ва картошка экинларини экилиши режалаштирилган.
Раҳбарлар шу муносабат билан Самарқанд тумани Андижони маҳалласида бўлиб, “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшлар билан учрашди.
Мадинабону Акобирова қўли гул чевар қизлардан. Бугунги кунда у “Ёшлар дафтари”га киритилиб, имтиёзли кредит эвазига ўз тадбиркорлигини бошлаган. 22 миллион сўм миқдоридаги имтиёзли кредит эвазига 6 нафар тенгдошини иш билан таъминлади.
Шунингдек, маҳалладаги Ғолибжон Бахриев ҳам ана шундай интилувчан ёшлардан. У ҳам 30 миллион сўм имтиёзли кредит олиб, мебел ишлаб чиқариш соҳасидаги фаолиятини йўлга қўйди.
Самарқанд тумани ҳокими Н.Мавлоновнинг 2021 йил 26 апрелдаги 5-Қ-к-сонли қарорига асосан Узаков Садилло Хайриллоевич Самарқанд тумани ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.
С.Узаков шу кунга қадар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Самарқанд тумани бўлими бошлиғи лавозимида фаолият кўрсатган.
Самарқанд туманида “Темир дафтар”га 2454 та оила киритилган эди. Бугунги кунда 2052 та оила ушбу дафтар рўйхатидан чикарилди.
Хабар берганимиздек бугун Тўстлик маҳалласида сектор раҳбарларининг навбатдаги сайёр қабули ўтказилди.
Бугунги кунда юртимиздаги барча соҳаларда маҳаллабай сўзининг аҳамияти кундан-кун ортиб бормоқда. Тумандаги барча ташкилот ва идораларнинг жойларда ташкил этаётган иш фаолияти айнан маҳаллалардаги ўзгаришлар ва бу орқали мавжуд муаммоларнинг ҳал этилишига қаратилгани билан янада аҳамиятлидир.