Паррандачилик корхонаси салкам 118 миллион сўм пеня ундиришни сўради. Бироқ суд пеня миқдорини 38 миллионга яқин қилиб белгилади. Нега?
31.01.2021 - 11:48Самарқанд туманидаги паррандачилик йўналишидаги фермер хўжаликларидан бири шартнома асосида хусусий корхонага етказиб берган маҳсулоти ҳақини 2 йил деганда тўлиқ олишга муваффақ бўлган. Вақт ва даромад йўқотган фермер харидоридан пеня ундириб беришни сўради.
Даъво аризасида хусусий корхонадан ундириладиган пеня 117 миллион сўмдан кўпроқни ташкил этиши кўрсатилган. Даъвогар вакили ўз кўрсатмасида тарафлар ўртасида тузилган шартномага асосан жавобгарга етказиб берилган маҳсулот ҳақини кечиктириб тўлаб берганлигини, шу сабабли пеня ҳисобланганлигини билдирган.