Янгиликлар

Самарқанд туманида қанча майдонга сабзавот экинлари экилган?

Самарқанд  туманида 2021 йил ҳосили учун фермер ва қишлоқ хўжалиги корхоналарининг асосий майдонларга сабзавот, полиз ва картошка экинларини экилиши режалаштирилган.

Ҳоким ўринбосари ва прокурор ёшларнинг муаммоларини ўрганди

Раҳбарлар шу муносабат билан Самарқанд тумани Андижони маҳалласида бўлиб, “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшлар билан учрашди.
Мадинабону Акобирова қўли гул чевар қизлардан. Бугунги кунда у “Ёшлар дафтари”га киритилиб, имтиёзли кредит эвазига ўз тадбиркорлигини бошлаган. 22 миллион сўм миқдоридаги имтиёзли кредит эвазига 6 нафар тенгдошини иш билан таъминлади.
Шунингдек, маҳалладаги Ғолибжон Бахриев ҳам ана шундай интилувчан ёшлардан. У ҳам 30 миллион сўм имтиёзли кредит олиб, мебел ишлаб чиқариш соҳасидаги фаолиятини йўлга қўйди.

Самарқанд тумани ҳокимига ўринбосар тайинланди

Самарқанд тумани ҳокими Н.Мавлоновнинг 2021 йил 26 апрелдаги 5-Қ-к-сонли қарорига асосан Узаков Садилло Хайриллоевич Самарқанд тумани ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

С.Узаков шу кунга қадар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Самарқанд тумани бўлими бошлиғи лавозимида фаолият кўрсатган.

Ҳоким Ражабамин маҳалласидаги муаммоларни ўрганди

Бугунги кунда юртимиздаги барча соҳаларда маҳаллабай сўзининг аҳамияти кундан-кун ортиб бормоқда. Тумандаги барча ташкилот ва идораларнинг жойларда ташкил этаётган иш фаолияти айнан маҳаллалардаги ўзгаришлар ва бу орқали мавжуд муаммоларнинг ҳал этилишига қаратилгани билан янада аҳамиятлидир.

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM