Машхура Ҳасанованинг уй-жойи таъмирлаб берилади
29.04.2021 - 12:00Самарқанд вилоят телерадиокомпаниясининг тўғридан-тўғри эфирга узатиладиган навбатдаги “Очиқ мулоқот” кўрсатувида Самарқанд тумани сектор раҳбарлари иштирок этиб, аҳолини қийнаётган масалаларни муҳокама қилишган эди. Кўрсатув давомида Хўжа Аҳрори Вали маҳалласида яшовчи Машхура Ҳасанова уй-жойини таъмирлаб беришда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилган.
Туман ҳокими ва тегишли ташкилот вакиллари фуқаро мурожаатини эртаси куни жойига бориб ўрганди.