Янгиликлар

Машхура Ҳасанованинг уй-жойи таъмирлаб берилади

Самарқанд вилоят телерадиокомпаниясининг тўғридан-тўғри эфирга узатиладиган навбатдаги “Очиқ мулоқот” кўрсатувида Самарқанд тумани сектор раҳбарлари иштирок этиб, аҳолини қийнаётган масалаларни муҳокама қилишган эди. Кўрсатув давомида Хўжа Аҳрори Вали маҳалласида яшовчи Машхура Ҳасанова уй-жойини таъмирлаб беришда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилган.
Туман ҳокими ва тегишли ташкилот вакиллари фуқаро мурожаатини эртаси куни жойига бориб ўрганди. 

Самарқанд тумани ички ишлар бўлими бошлиғи, 3-сектор раҳбари Аминжон Тошев аҳолига мурожаат қилди

Ассалому алайкум ҳурматли маҳалла фаоллари!

Самарқанд тумани Давлат солик инспекцияси бошлиғи Фаррух Усмоновнинг туман аҳолисига муроажжат қилди

Ассалому алайкум ҳурматли тумандошлар, қадрли маҳалла фаоллари!

Давлат хавфсизлик хизмати академиясига ўқишга номзодларни саралаб олиш тартиби белгиланди 

Ҳукумат қарори (241-сон, 27.04.2021 й.) билан Амир Темур номидаги Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати академиясига бакалавриат таълим йўналиши бўйича кундузги таълим шаклида ўқишга номзодларни саралаб олиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. 

Низомга мувофиқ, Амир Темур номидаги Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати академияси таянч олий ҳарбий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаси ҳисобланиб, Давлат хавфсизлик хизмати ва Президент давлат хавфсизлик хизмати фаолияти йўналишлари бўйича офицер кадрларни тайёрлайди.

Самарқанд тумани ҳокими Носир Мавлонов: 1-сектор ҳудудидаги ҳар бир маҳалланинг “Ўсиш нуқтаси” аниқланган

Тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари Носир Мавлонов Янгиариқ, Ўрташиқ ва Хўжа Аҳрори Вали маҳалла фуқаролар йиғинлари аҳолисига мурожаат қилди.

Олий Мажлис Сенати томонидан халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари котибиятлари учун 2 кунлик ўқув-семинар бошланди

Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева ҳамда Сенат аъзолари иштирок этаётган мазкур ўқув Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқарув академиясида онлайн тарзда видеоконференцалоқа шаклда ўтказилмоқда.

Унда маҳаллий Кенгашлар котибиятлари мудирларининг ишни тўғри ташкил этиш ҳамда самарадорлигини оширишлари учун маърузалар ва амалий тажрибалар тақдим этилмоқда.

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM