Самарқанд туман ҳокими "Халқ депутатлари Самарқанд тумани кенгашининг биринчи сессиясини чақириш тўғрисида" қарорига асосан, халқ депутатлари Самарқанд тумани Кенгашининг биринчи сессиясини 2020 йил 14 январь куни соат 14:00 да туман ҳокимлигида чақириш белгиланди.
Сессия кун тартибига қуйидаги масалалар киритилди:
- 2019 йил 22 декабрда ўтказилган халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари сайлови якунлари бўйича туман сайлов комиссияси раисининг ахбороти;
- халқ депутатлари туман Кенгашининг регламенти ва доимий комиссиялар тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида;