Янгиликлар

Самарқанд туманига пресс-тур: 2022 йилдан тумандаги ғалла майдонлари ўрнига сабзавот маҳсулотлари экилади

Самарқанд туманида 290,6 гектар иссиқхона хўжаликлари мавжуд бўлиб, 27 гектари Жанубий Корея, 4 гектари Хитой, 2 гектари Туркия услубидаги ва қолгани маҳаллий услубдаги иссиқхоналарни ташкил этади.

Туман ҳокими журналистлар билан очиқ мулоқот ўтказди

Самарқанд тумани Оҳалик халқа йўлида (собиқ Паррандачилик фабрикаси) йирик савдо маркази 2020 йилнинг 28 ноябрь куни ўз фаолиятини бошлаган.

Ҳоким профилактика инспекторлари билан учрашди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига кўра, туман ҳокими ҳар ойда ҳуқуқ-тартибот масканига раҳбарлик қилаётган профилактика катта инспекторлари билан шахсан учрашиб, ҳудудда жамоат хавфсизлигини таъминлаш борасида аниқланган муаммоли масалаларни ҳал этиш чораларини кўриши белгиланган.

Камбағал ва ишсиз фуқароларни тадбиркорликка жалб қилишда қандай имтиёзлар бор

 Камбағал ва ишсиз фуқароларни тадбиркорликка жалб қилиш, уларнинг меҳнат фаоллигини ошириш юзасидан қуйидаги имтиёзлар (https://lex.uz/docs/4778538) берилган:

тадбиркорларга иш ўринлари ва шароитларини ногиронлиги бўлган шахсларга мослаштириш учун ҳар бир мослаштирилаётган иш жойи учун БҲМ нинг 40 баравари (9 млн 800 минг сўм) миқдоригача;

тадбиркорлик фаолиятини бошлаётган ишсиз фуқароларга тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтгандан сўнг дастлабки уч ой мобайнида олинган бино ва иншоотнинг ижара тўлови;

Хизмат кўрсатиш соҳасига 500 миллион доллар ажратилади

Айни пайтда Президент раислигида хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Таъкидланганидек, пандемиянинг салбий таъсири кўпроқ хизматлар ва сервисга тўғри келгани боис ушбу соҳадаги тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш учун 24 та турдаги солиқ имтиёзлари, субсидия ва бошқа преференциялар тақдим этиш орқали 35 триллион сўмлик кўмак берилган.

Шунингдек, ўтган йили тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида хизмат соҳасига 1 триллион сўм имтиёзли кредит ресурслари ажратилди.

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM