Янгиликлар

Ҳоким ёшлар билан учрашди

Мамлакатимизда ёшларга эътибор масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилган бўлиб, эртамиз эгалари ўзларининг қизиқишлари бўйича ҳар томонлама қўллаб-қувватлаб келинмоқда. Хусусан, ҳокимлар ёш авлод вакиллари билан учрашувлар ўтказаётганини бунга бир мисол қилиб келтириш мумкин.

Сектор раҳбари маҳалада

“Маҳаллабай” ишлаш тизими бўйича туман прокурори, 2-сектор раҳбари “Ёшлар дафтари” ва “Аёллар дафтари”га киритилган фуқароларнинг муаммоларини ўрганиб, амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида маҳаллаларда сайёр учрашувлар ташкил этмоқда.

Масалан Конигил маҳалласида фуқороларнинг муаммоларини уйма-уй юриб ўрганди. Ўрганишлар давомида бола нафакаси чиқишида, имтиёзли кредит олишда ва ободонлаштириш масалаларида сектор раҳбаридан амалий ёрдам сўрашди. Муаммоларни ечиш чоралари кўрилди.

Самарқанд тумани ҳокимига маслаҳатчи тайинланди

Самарқанд тумани ҳокими Н.Мавлоновнинг 2021 йил 20 апрелдаги 20-Ф-к-сонли фармойишига асосан Набиев Муйинжон Хамитович Самарқанд тумани ҳокимининг жамоатчилик билан ишлаш бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди.

М.Набиев шу кунга қадар Самарқанд тумани маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлими бошлиғининг кексалар ва фахрийларни қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий фаоллигини ошириш бўйича ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатган.

Самарқанд тумани ҳокимига ўринбосар тайинланди

Самарқанд тумани ҳокими Н.Мавлоновнинг 2021 йил 21 апрелдаги 4-Қ-к-сонли қарорига асосан Ганиев Фирдавс Абдурауфович Самарқанд тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари – Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.

Ф.Ғаниев шу кунга қадар Самарқанд тумани бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлими бошлиғи лавозимида фаолият кўрсатган.

 

Туман ҳокимлигида жорий йил 21 апрелга қадар келиб тушган мурожаатларнинг ижроси таҳлил қилинди

Йиғилишда сектор раҳбарлари ва барча корхона-ташкилот раҳбарлари иштирок этди.
Дастлаб, қишлоқ хўжалигида олиб борилаётган ишлар, экспортбоп маҳсулотлар етиштириш ва уни ташқи бозорга олиб чиқиш масалалари муҳокама этилди.

Шундан сўнг аҳоли томонидан келиб тушаётган ҳақли мурожаатларнинг ўз ечимини таъминлашда айрим туман ташкилоти раҳбарлари панжа ортидан қараётгани танқид қилинди.

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM