Хизмат кўрсатиш соҳасига 500 миллион доллар ажратилади
22.04.2021 - 17:54Айни пайтда Президент раислигида хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.
Таъкидланганидек, пандемиянинг салбий таъсири кўпроқ хизматлар ва сервисга тўғри келгани боис ушбу соҳадаги тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш учун 24 та турдаги солиқ имтиёзлари, субсидия ва бошқа преференциялар тақдим этиш орқали 35 триллион сўмлик кўмак берилган.
Шунингдек, ўтган йили тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида хизмат соҳасига 1 триллион сўм имтиёзли кредит ресурслари ажратилди.