Янгиликлар

Журналист ва блогерлар учун пресс тур ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг Самарқанд вилоят бошқармаси томонидан “Агросаноат тизимидаги ислоҳотлар” мавзусига бағишланган пресс тур ўтказилди. Унда республика ва маҳаллий газеталари журналистлари ва блогерлар иштирок этишди.

Зебинисо Шодиева: Ёшлар учун муносиб иш ўринларини яратиш керак

- Айни кунларда туман аҳолиси 256 минг 800 нафарга етган бўлса, 30 дан зиёд миллат вакиллари истиқомад қилиб келишмоқда, - дейди туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Зебинисо Шодиева. - Шундан 30 ёшгача бўлган фуқароларимиз 134 минг 49 нафарни ташкил этади. Яъни, 52,2 фоиз аҳоли ёшлар ҳисобланади.

Самарқанд туманидаги “Мароқанд агро инвест” фермер хўжалиги томонидан олма, шафтоли ва гилоснинг экспортбоб навлари етиштирилмоқда

“Фермер хўжалигимиз 2016 йилда ташкил этилган, - дейди “Мароқанд агро инвест” фермер хўжалиги раиси Феруз Халимий.

Фуқаро топиб олган ов қуролини ИИБга топширди

Самарқанд вилояти ҳудудида ўтказилаётган «Тозалаш Антитеррор» ҳамда «Арсенал» тадбирлари доирасида, Самарқанд тумани ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими ходимлари томонидан, фуқаролар ўртасида ўқотар қурол ҳамда ўқ-дориларни сақламаслик юзасидан олиб борилган тарғибот ва ташвиқот ишлари натижасида, Самарканд туман Чаман маҳалласида яшовчи М. ўзининг яшаш уйи ер тўласини  таъмирлаётган вақтида, эски девор орасидан копга солинган яроқсиз ов куролини топиб олганлигини маълум килиб, ушбу ов куролини ўз ихтиёри билан ИИБ ходимларига топширди.

Иш ҳақи ва иш стажини тасдиқлаш ҳақида архив маълумотномасини уйдан туриб олиш мумкин

Ҳукумат қарори (495-сон, 19.08.2020 й) билан Иш ҳақи ва иш стажини тасдиқлаш ҳақида архив маълумотномасини бериш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.

Регламентга мувофиқ, жисмоний шахслар ёки уларнинг яқин қариндошлари маълум ташкилотда ишлаган давридаги иш ҳақига оид ва ишлаганлиги тўғрисидаги иш стажига оид маълумотнома олиш учун  Давлат хизматлари марказларига (ДХМ) бориб ариза топширади ёки хизматдан электрон шаклда фойдаланиш учун Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (ЯИДХП) рўйхатдан ўтади.

2015-2020 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM